“Иссиқлик электр станциялари” АЖ стипендияси ғолиблари аниқланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан жорий этилган стипендия дастури доирасида энергетика соҳасидаги истиқболли мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантиришга қаратилган 2025–2026 ўқув йили стипендиатлари аниқланди.
Саралаш жараёнлари натижасига кўра, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг магистратура босқичида таҳсил олаётган қуйидаги 3 нафар талабанинг номзоди муносиб деб топилди:
Шодмонов Диёрбек Умид ўғли – “Саноат иссиқлик энергетикаси” факультети,
Бекбосинова Элеонора Аманкелди қизи – “Электр техник мажмуалар ва тизимлар” факультети,
Саимов Сардорбек Дилшод ўғли – “Энергетика (иссиқлик энергетикаси)” факультети.
Бугунги кунда мазкур стипендия ёш мутахассислар учун нафақат моддий рағбат, балки уларнинг касбий ўсишига кенг имкониятлар яратади.
Стипендиатларга “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан махсус сертификатлар тантанали маросимда топширилди.