Валюта курслари 18/03/2026
$1 – 12129.01
UZS – 0.31%
€1 – 13968.98
UZS – 0.9%
₽1 – 147.99
UZS – -0.78%
Қидириш
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ESG рейтингини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон энергетика соҳасида барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этиш давлат раҳбарининг ташаббуслари асосида изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2025 йил 30 январда қабул қилинган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга оширишга қаратилган ҳамда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” йили” давлат дастури мамлакат иқтисодиётини декарбонизация қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва корпоратив бошқарув шаффофлигини ошириш каби устувор вазифаларни белгилаб берди.

Мазкур йўналишлардаги ислоҳотлар доирасида “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятида 2025 йил давомида барқарор ривожланиш тизимини шакллантириш бўйича комплекс ишлар амалга оширилди. Хусусан, компания фаолиятидаги мавжуд жараёнлар таҳлил қилиниб, ESG йўналишидаги ривожланиш даражаси баҳоланди ҳамда 2026–2030 йилларга мўлжалланган ESG ривожланиш йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Жамиятда экологик маълумотлар базаси тизимли равишда юритиб келинмоқда ва янада такомиллаштирилди. Халқаро GHG Protocol методологияси асосида иссиқхона газлари ташламалари Scope 1 ва Scope 2 тоифалари бўйича мунтазам ҳисоблаб борилмоқда.

Бу эса корхонага иқлим хавфларини аниқ кўрсаткичлар асосида самарали бошқариш, шунингдек, декарбонизатсия ва энергия самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш учун мустаҳкам асос яратади.

Шунингдек, 2024 йил якунлари бўйича жамият тарихида илк бор Барқарор ривожланиш ҳисоботи тайёрланди. У халқаро GRI ва SASB стандартлари асосида ишлаб чиқилди. Бу ҳисобот ЭSG кўрсаткичларини тизимлаштириш, компания фаолияти шаффофлигини ошириш ҳамда маълумотларни халқаро амалиётлар билан солиштириш имконини берди.

2025 йилда ESG тизимини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида норматив база ҳам такомиллаштирилди. Барқарор ривожланиш кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва ESG маълумотларини ошкор этиш механизмлари шакллантирилди. Шу билан бирга, 2026–2027 йилларга мўлжалланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги дастури ишлаб чиқилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2026 йил биринчи чорагида Sustainable Fitch агентлигининг илк ESG рейтингига эга бўлди. Компания 50 балл кўрсаткични қайд этиб, барқарор ривожланиш соҳасида шаклланган институционал асосларни намоён этди.

Яқин истиқболда жамият иқлим стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Ушбу стратегик ҳужжатда чиқиндиларни камайтириш, энергия самарадорлигини ошириш, иқлим хавфларига мослашиш ва кам углеродли технологияларни жорий этиш бўйича узоқ муддатли мақсадлар белгиланади.

Бундан ташқари, ISSB (IFRS S1/S2) стандартлари асосида ахборотни ошкор этиш бўйича биринчи ҳисоботни тайёрлаш, шунингдек, корхона фаолиятининг экологик жиҳатларини баҳолаш мақсадида комплекс экологик аудит ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлар “Иссиқлик электр станциялари” АЖда ESG тамойилларини тизимли жорий этиш ва энергетика соҳасини модернизация қилишга хизмат қилади. Барқарор ривожланиш тамойиллари компания фаолияти самарадорлигини ошириш, инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда мамлакатнинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг