Ислoмoбодда «Ўзбекистон–Покистон» бизнес-форум ва «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ўтказилади
Ислoмoбодда «Ўзбекистон–Покистон» бизнес-форум ва «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 5–6 февраль кунлари Ислoмoбод (Ислом Республикаси Покистон) шаҳрида «Ўзбекистон–Покистон» бизнес-форум ва «Made in Uzbekistan» кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тадбирлар икки давлат органлари ва бизнес-жамиятлари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот учун платформа бўлиб хизмат қилади.
Асосий эътибор икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция соҳасида тажриба алмашиш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.
Форум доирасида иштирокчилар Ўзбекистондаги инвестиция имкониятлари, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда капиталларни жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ва ривожлантириш йўлларини муҳокама қиладилар.
Форум билан бир вақтда ўтказиладиган “Made in Uzbekistan” кўргазмасида экспортга йўналтирилган ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган ўзбекистон миллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.
Шунингдек, қайд этиш жоизки, жорий йил февраль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистонга расмий ташриф билан боришни режалаштирган бўлиб, бу икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қўшимча туртки бериши кутилади.