Валюта курслари 27/03/2026
$1 – 12179.87
UZS – 0.07%
€1 – 14079.93
UZS – -0.27%
₽1 – 148.52
UZS – -0.85%
Қидириш
Исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди

Исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди

Исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда исломий банкингни жорий этишга қаратилган янги қонун қабул қилинди.

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун қабул қилинди. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳужжат (2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сон) мазкур соҳани комплекс тарзда тартибга солишни назарда тутади.

Унга кўра, банкнинг исломий молия операциялари жумласига қуйидагилар киради:

фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ёки пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш;

вакиллик шартномаси орқали пул маблағларини бериш ёки инвестициявий омонатларга жалб этиш;

товарни насияга сотиш орқали мижозни молиялаштириш;

товарлар учун олдиндан ҳақ тўлаш орқали мижозни молиялаштириш;

биргаликдаги фаолиятни (шерикчилик) амалга ошириш ёки юридик шахсларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали мижозни молиялаштириш;

мол-мулкни исломий ижарага бериш (сотиб олиш ҳуқуқи билан).

Ўзбекистонда банк фаолиятини амалга оширишга ушбу Қонунда белгиланган тартибда ташкил этилган ва Марказий банк томонидан бериладиган тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар ҳақлидир.

Мазкур лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади ва лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг