Валюта курслари 16/12/2025
$1 – 12130.01
UZS – 0.27%
€1 – 14245.48
UZS – 0.36%
₽1 – 153.04
UZS – 0.84%
Қидириш
Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси лойиҳалар бўйича келишиб олдилар

Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси лойиҳалар бўйича келишиб олдилар

Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси лойиҳалар бўйича келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жидда шаҳрига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг расмий сафари доирасида қатор муҳим учрашувлар ташкил этилди. 

Сафар доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Жидда шаҳрида Ислом санъати музеи директори Мамдуҳ Усмон билан учрашди. Унда Марказ фаолияти, унинг асосий мақсад ва вазифалари, ислом цивилизациясининг илмий, тарихий ва маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Учрашув иштирокчилари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолади. 

Шунингдек, барча музокара ва учрашувлар давомида қўшма кўргазмалар ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, халқаро анжуманлар ўтказиш, мутахассислар ва тадқиқотчилар ўртасида тажриба алмашиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Томонлар ҳамкорликнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Музокаралар якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Цивилизациялар альянси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат цивилизациялар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлаш, маданий бағрикенгликни тарғиб қилиш, шунингдек, ислом цивилизацияси меросини жаҳон ҳамжамиятига кенг етказишга хизмат қилиши қайд этилди.

Томонлар мазкур учрашувлар икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлаб, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг