Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Молия 18/07/2025 «Ипотека-банк» ярим йиллик натижаларга кўра 392,5 млрд сўм зарар кўрди

«Ипотека-банк» ярим йиллик натижаларга кўра 392,5 млрд сўм зарар кўрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига кўра, «Ипотека-банк» 392,5 миллиард сўм миқдорида соф зарар қайд этди. Солиштириш учун, ўтган йилнинг шу даврида банк 191,8 миллиард сўм соф фойда олган эди.

Ҳисобот даврида банкнинг фоизли даромадлари 7,2% га ўсиб, 5,5 трлн сўмни ташкил этди. Фоизсиз даромадлар эса анча юқори суръатда – 38,5% га кўтарилиб, 2,1 трлн сўмдан ошиб кетди.

Банк активлари олти ой ичида 3,5% га ўсиб, 50,7 трлн сўмга етди. Бироқ банк капитали 10,6% га қисқариб, 6,9 трлн сўмни ташкил қилди. Бу банкнинг молиявий барқарорлигига босим кучайганини кўрсатади.

2025 йил 1 июн ҳолатига кўра, банкнинг кредит портфели 35,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4% га камайди.

Шу билан бирга, муаммоли кредитлар улушининг (NPL) ўсиши кузатилмоқда: 6,6% дан 9,5% гача, бу банкнинг кредит сиёсатидаги таваккалчиликлар ортганини кўрсатиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг