Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 13/02/2025 Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ/ХҲМТ) иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:

давлат кафолати остида жалб қилинадиган кредитлар ҳисобидан белгиланган миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;

кафолатланмаган кредитлар ҳисобидан белгиланган миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;

белгиланган миқдоридаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

Мазкур мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун халқаро ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ва унинг ҳудудий штаблари ташкил этилади.

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини тузиш амалиёти 2025 йил 1 мартдан босқичма-босқич тугатилади ва барча функциялари Лойиҳани ижро этувчи агентликларнинг тегишли бўлинмаларига юклатилади.

2025 йил 1 июнгача “Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш” автоматлаштирилган ахборот тизими экспертизадан ўтказилиб, ХМИ/ХҲМТ томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида электрон харидларни амалга ошириш бўйича махсус ахборот портали ишга туширилади ҳамда рақамли харид тартиб-қоидаларига ўтилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг