INNOPROM кўргазмасида Беларус ва Ўзбекистон 40 дан ортиқ етакчи компаниялар маҳсулотларини намойиш этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев бошчилигидаги ИССВ ва маҳаллий тадбиркорлар делегацияси Беларус пойтахти Минск шаҳрида бўлиб ўтган “INNOPROM. Belarus” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этдилар.
“Made in Uzbekistan” миллий стендида SPZ Bearings Ўзбекистон–Россия Қўшма Корхонаси, New Best Style, Premier Electrotech, Sulton Sharbat, Global Textile Group, Imzo, Artel, Toshkent Kimyo va Gold Step Invest каби 40 дан ортиқ етакчи компания маҳсулотлари тақдим этилди. Компаниялар қурилиш материаллари, электротехника, кимё, тўқимачилик, заргарлик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноатидаги Ўзбекистон салоҳиятини намойиш этдилар.
Ўзбекистоннинг миллий павильони Беларус ва минтақанинг бошқа давлатлари ишбилармон доиралари вакиллари орасида катта қизиқиш уйғотди. Учрашувлар чоғида саноат кооперациясини кенгайтириш, маҳсулот етказиб бериш ва қўшма ишлаб чиқаришларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
INNOPROM. Belarus — бу 20 минг м² дан ортиқ кўргазма майдони, 300 дан зиёд компаниялар ва 10 мингдан ортиқ ташриф буюрувчиларни бирлаштирган, “инновациялар имкониятлар билан учрашадиган” платформа ҳисобланади.