Валюта курслари 09/07/2025
$1 – 12712.09
UZS – 0.28%
€1 – 14927.81
UZS – 0.36%
₽1 – 162.64
UZS – 1.0%
Қидириш
Биржалар 09/07/2025 ИЛМА делегацияси Сеулга ташрифи давомида Корея биржаси тажрибасини ўрганмоқда

ИЛМА делегацияси Сеулга ташрифи давомида Корея биржаси тажрибасини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ИЛМА вакилларининг Корея Республикаси фонд биржаларининг илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида Сеул шаҳрига ташрифи бошланди.

Таълим дастури Корея биржаси (KRX) томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ташкил этилган.

Ўзбекистон делегациясининг ўқув ташрифида иштирок этиши Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда ҳамда “Қимматли қоғозлар бозори ахборот-ресурс маркази” давлат унитар корхонаси, Марказий депозитарий ва “Тошкент” Республика фонд биржаси фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Дастур иштирокчилари қимматли қоғозлар бозорида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш механизмлари, қимматли қоғозлар бозорини назорат қилиш соҳасидаги илғор технологиялар ва амалий ёндашувлар билан танишади.

Делегация ташрифи давомида Корея биржа тузилмалари раҳбарлари ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказиш, рискларни бошқариш, корпоратив бошқарув ва инновацион молиявий воситаларни жорий этиш бўйича тажриба алмашиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг