Ижтимоий такси яна 11 шаҳарда: энди ногиронлиги бўлган болалар мактабга бепул ва хавфсиз етиб олишлари мумкин — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Ижтимоий такси яна 11 шаҳарда: энди ногиронлиги бўлган болалар мактабга бепул ва хавфсиз етиб олишлари мумкин

Ижтимоий такси яна 11 шаҳарда: энди ногиронлиги бўлган болалар мактабга бепул ва хавфсиз етиб олишлари мумкин

Ижтимоий такси яна 11 шаҳарда: энди ногиронлиги бўлган болалар мактабга бепул ва хавфсиз етиб олишлари мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ногиронлиги бўлган мактаб ёшидаги болалар учун мўлжалланган ижтимоий такси хизмати яна 11 та шаҳарда фаолият бошлади. 2025 йилнинг баҳорида Тошкент, Самарқанд ва Андижонда синов сифатида ишга туширилган ушбу лойиҳага энди Бухоро, Қарши, Фарғона, Урганч, Қўқон, Жиззах, Наманган, Навоий, Нукус, Гулистон ва Хива шаҳарлари ҳам қўшилди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маҳаллий ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Yandex Uzbekistan ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида ногиронлиги бўлган мактаб ўқувчилари такси орқали мактабга ва уйга бепул етиб бориш имкониятига эга бўладилар. Транспорт харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади — ҳар бир бола учун ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари  (494 400 сўм) миқдорида. Имтиёз бериш шартларига қараб, сафар нархининг 60% ёки 100% қисми қопланади.

Агентликнинг таъкидлашича, ушбу ташаббуснинг мақсади — ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун мактабга хавфсиз ва қулай етиб боришни таъминлаш, шу билан бирга уларнинг оилаларига қўшимча ёрдам беришдир.

“Янги шаҳарларда ижтимоий такси хизмати йўлга қўйилиши — давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигининг муҳим натижасидир. Бу фақат транспорт хизмати эмас, балки болаларнинг жамият ҳаётида тўлиқ иштирок этиши учун шароит яратишдир”.

Буюртмалар Yandex Go иловаси орқали амалга оширилади. Фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида «Ногиронлик аравачасида бўламан», «Ёрдам керак» каби махсус функциялар мавжуд. Ҳайдовчи бу маълумотларни олдиндан олади ва мос равишда тайёргарлик кўради.

Yandex Go хизмат кўрсатиш учун ушбу буюртмалардан ҳеч қандай комиссия ёки фойда олмайди. Давлат томонидан тўланадиган маблағ тўлиқ ҳайдовчиларга етказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР