Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Туркиянинг имконияти чекланган шахслар билан ишлаш тажрибасини ўрганди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 7-10 октябрь кунлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Туркиянинг Анқара шаҳрида хизмат сафарида бўлди.
Ташриф давомида Туркия Оила ва ижтимоий хизматлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар учун ижтимоий хизматларни ташкил этиш соҳасидаги фаолияти юзасидан давра суҳбатлари ўтказди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган интернат муассасалар ва хусусий марказлар фаолияти билан танишилди.
Қолаверса, ногиронлиги бўлган шахслар учун кундузги парвариш ва аутистик спектрида бузилишлари бўлган болалар учун эрта аралашув хизмати фаолиятини ўрганди ва руҳий саломатлигида бузилишлари бўлган шахслар учун тиббий ва ижтимоий хизматларни комплекс ёндашув асосида ташкил этиш бўйича пилот лойиҳа фаолиятини ўрганилди ва натижалари муҳокама этилди.
Туркиянинг ушбу йўналишдаги тажрибаси Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун янги ижтимоий хизматларни йўлга қўйиш ва мазкур йўналишдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштиришда муҳим роль ўйнайди.