“Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (715-сон, 11.11.2025 й.) билан “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади.
Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 20 майга қадар Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга ҳар йили 1 июнь – Агентлик ташкил этилган кун арафасида Агентлик директори томонидан кўкрак нишони тантанали равишда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Агентлик директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.