Валюта курслари 09/12/2025
$1 – 11990.09
UZS – 0.22%
€1 – 13974.45
UZS – 0.03%
₽1 – 157.95
UZS – 1.67%
Қидириш
IATA раҳбари эвакуация вақтида йўловчиларни қўл юкини олмасликка чақирди

IATA раҳбари эвакуация вақтида йўловчиларни қўл юкини олмасликка чақирди

IATA раҳбари эвакуация вақтида йўловчиларни қўл юкини олмасликка чақирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) бош директори Уилли Уолш авиация хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлигини таъкидлаб, самолётдан эвакуация вақтида йўловчиларнинг қўл юкларини олишга уриниши кучайиб бораётгани борасида ҳавотирда эканлгини таъкидлади.

«Агар самолётни тарк этиш бўйича буйруқ берилса, сиз илoжи борича тез чиқишингиз шарт. Қўл югингиздаги ҳеч бир нарса сизнинг ҳаётингиздан қиммат эмас», — деди Уолш. У йўловчиларнинг юқори жавонлардан буюм излаб, тўхтаб қолишини ва бу билан ўзлари ҳамда бошқаларни хавф остига қўяётганини «ҳайратланарли» ҳолат сифатида баҳодан ўтказди.

ИАТА бош директори, шунингдек, ҳукуматлар барча ҳодиса ва фалокатларни ИКАОнинг 13-иловасига мувофиқ ўз вақтида тергов қилиши, хавфсизликни доимий таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисоботларни тақдим этиши зарурлигини таъкидлади.

Ассоциация 2026 йилда эвакуация вақтида қўл юкларини олиб чиқиш ҳолатини янада чуқур ўрганишни режалаштирмоқда. Уолшнинг таъкидига кўра, бу ҳолат охирги йилларда тобора кенгайиб бормоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг