Hyundai Heavy Industries Ўзбекистондан меҳнат миграцияси салоҳияти билан танишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Кореядаги “Hyundai Heavy Industries” ва унинг кемасозликка ихтисослашган 185 та ҳамкор компания раҳбарларига Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси салоҳияти намойиш этилди.
Тақдимотда ўзбекистонлик ишчиларнинг масъулияти ва тартибли эканлиги эътироф этилди ҳамда ягона талаб шартномага қатъий амал қилиш кераклиги айтилди.
Шунингдек, ҳозирда Улсан шаҳрида ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, муаммоларга ечим берилди, муҳим таклифлар қайд этилди.
Юртдошларимиз томонидан маслаҳат: Кореяда ишлашни хоҳлаганлар шартнома келгандан кейин ҳам ўз устида тинимсиз ишлашлари, корейс тилини чуқур ўзлаштиришлари шарт!
“Hyundai” президенти билан учрашув: Фарғонадаги “Улсан касб-ҳунар маркази" да таълим олаётганлар муваффақиятли иш бошласа, малакатимизда янада кўпроқ марказлар очиш, SPAS базасидаги кемасозликдан ташқари соҳаларда ҳам тест топширган номзодларни суҳбат орқали марказларга ўқишга қабул қилиш ва ишга жойлаштириш имконияти кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.