Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
“HUGGIES” товар белгисидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолати бўйича чора кўрилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига "Kimberly-Clark" МЧЖдан келиб тушган мурожаат асосида, “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖнинг “HUGGIES” товар белгисидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Мазкур ўрганишлар давомида “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖ ҳақиқатдан ҳам “Kimberly-Clark” МЧЖга тегишли товар белгисидан фойдаланган ва унинг обрўсига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланди.
Шу муносабат билан корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолати юзасидан молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, бундай ҳолатларни келгусида такрорланмаслиги бўйича кўрсатмалар берилди.