Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Huawei Наманганда филиалини очади ва ақлли шаҳар ва АI лаборатория лойиҳаларини ишга туширади

Huawei Наманганда филиалини очади ва ақлли шаҳар ва АI лаборатория лойиҳаларини ишга туширади

Huawei Наманганда филиалини очади ва ақлли шаҳар ва АI лаборатория лойиҳаларини ишга туширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Хитой Халқ Республикасининг Huawei компанияси Шарқий минтақа бўйича менежери Дилимулати Маимати бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда вилоят ҳокими хорижлик меҳмонларга ҳудудда АйТи соҳасида   амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, рақамлаштириш сиёсати доирасида қўлга киритилаётган натижалар ва яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталди.

Музокаралар давомида рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, таълим соҳасини модернизация қилиш ва сунъий интеллект йўналишида қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра Наманган Давлат техника университетида сунъий интеллект лабораториясини, умумтаълим мактабларида “ақлли синф хоналари”ни жорий этиш бўйича келишувга эришилди.

Лойиҳа ўқув жараёнини рақамлаштириш, интерактив таълим воситаларидан фойдаланиш ва ўқувчиларнинг АйТи кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, Наманган шаҳрида “Smart City” — ақлли шаҳар концепциясини босқичма-босқич жорий этилади. Натижада хавфсизлик, коммунал хизматлар, транспорт бошқаруви ва экологик мониторинг йўналишларида илғор рақамли ечимлар татбиқ этилади.

Энг асосийси, Huawei компаниясининг Наманган вилоятида расмий филиали ташкил этиладиган бўлди. Филиал вилоятда доимий фаолият юритиб, хориж бозорлари учун АйТи экспертлар тайёрлаш ва экспортга йўналтирилган рақамли хизматларни йўлга қўйишга ихтисослаштирилади.

Вилоят ҳокими ушбу келишувлар Наманганнинг рақамли инфратузилмасини янада ривожлантиришда ва ҳудудда инновацион экотизимни шакллантиришда муҳим қадам эканини таъкидлади.

Huawei компанияси делегациясининг ташрифи вилоятда рақамлаштириш, таълим ва технология соҳаларида янги имкониятларни очмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг