Валюта курслари 09/01/2026
$1 – 12109.02
UZS – 0.63%
€1 – 14139.70
UZS – 0.56%
₽1 – 150.31
UZS – 0.68%
Қидириш
Ҳокимият вакилининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Ҳокимият вакилининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Ҳокимият вакилининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Коррупция – мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, алалоқибат жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган жиддий таҳдид ҳисобланади.

Ушбу иллатга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси ноқонуний равишда тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳокимият вакили гўёки жорий йилда Учтепа тумани ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганлигини рўкач қилиб, тадбиркорга тегишли дўконни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали мазкур рўйхатга киритмаслик ҳамда буздирмаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг