Ҳоким Хайрулло Бозоров ШҲТ Бош котибининг ўринбосари Сухайл Хон билан учрашув ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котибининг ўринбосари Суҳайл Хонни қабул қилди.
Учрашувда Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Фарғонада ўтказилаётган Тинчлик форуми қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим платформа бўлаётгани таъкидланди.
Суҳайл Хон ШҲТ доирасида минтақавий ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва маданий алоқаларни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, Фарғона вилояти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифларини билдирди.
Мулоқотда туризм, маданият, таълим, иқтисодиёт каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорлик форумлари ва маданий алмашинув дастурларини ташкил этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг нуфузли халқаро тузилма сифатида минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим рол ўйнаётганини қайд этди. У, шунингдек, Фарғона вилоятида ташкилот билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.
Учрашувда ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашилди.