Валюта курслари 23/01/2026
$1 – 12136.92
UZS – 0.12%
€1 – 14191.70
UZS – 0.03%
₽1 – 159.99
UZS – 2.3%
Қидириш
Ҳоким Эркинжон Турдимов япониялик ҳамкорлар билан қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Токио шаҳрида бўлиб турган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоятимиз делегацияси Япониянинг етакчи компания ва корпорациялари раҳбарлари билан қатор самарали учрашувлар ўтказмоқда.

Мазкур мулоқотлар икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги қўшма ташаббуслар учун мустаҳкам замин яратишга хизмат қилмоқда.

Навбатдаги учрашувлар Япониядаги элчихонамиз ташаббуси билан Phytopharma, New Silk Way Inc, Aomori Nousan, Sozo Kobo Co., Ltd., Washin Trading ҳамда Onodera User Run компаниялари раҳбарлари билан ўтказилди.

Учрашувлар давомида қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, савдо-логистика ва хизматлар соҳаларида истиқболли ҳамкорлик йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, технология ва тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Мулоқотлар якунида ҳамкорликни тизимли равишда давом эттириш, аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва амалий қадамларга ўтиш бўйича келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР