Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Ҳисоб палатаси фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилади

Ҳисоб палатаси фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилади

Ҳисоб палатаси фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–252-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар 5 йилда камида 1 маротаба ташқи баҳолашдан ўтказилади.

Ҳисоб палатаси фаолияти қуйидаги шартларда ташқи баҳолашдан ўтказилади:

органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI)

ва бошқа халқаро даражада тан олинган ташкилотлар методологиялари асосида;

келишув доирасида халқаро ташкилотлар ёки хорижий давлатларнинг олий аудит органлари томонидан;

мустақил баҳолаш жараёнини ташкил этиш, фаолияти бўйича барча маълумотларни тақдим этиш, натижаларини жамоатчилик учун эълон қилиш.

Ҳисоб палатасига қуйидаги аудитларни ўтказишни йўлга қўйишга рухсат этилади, жумладан:

халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари мурожаатлари ва техник топшириқлари асосида уларнинг маблағлари ҳисобидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг молиявий аудити;

халқаро ташкилотларнинг танловларида иштирок этиш ёки ўзаро келишувлар орқали уларнинг фаолияти, лойиҳалари ва дастурлари аудити.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг