Ҳиндистон фармацевтика компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Ҳиндистоннинг етакчи дори воситалари ишлаб чиқарувчиларидан бири - "Dr. Reddy’s Laboratories" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Фармагентлик директори "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Ҳиндистонлик ҳамкорлар ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар ва фармацевтика инфратузилмасини юқори баҳоладилар. Суҳбат давомида технология трансфери асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар доимий алоқада бўлиш, зарур маълумотлар билан ўзаро алмашиш ва мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.