Валюта курслари 18/12/2025
$1 – 12059.78
UZS – -0.38%
€1 – 14129.24
UZS – -0.73%
₽1 – 150.07
UZS – -1.63%
Қидириш
Ҳибсга олиш тўғрисидаги қонун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди

Ҳибсга олиш тўғрисидаги қонун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди

Ҳибсга олиш тўғрисидаги қонун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан тергов ҳибсхоналарида ушлаб турилган ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган нормаларни такомиллаштириш таклиф этилмоқда.

Хусусан, дам олиш кунлари ва ишламайдиган байрам кунларида қўшимча сайр қилиш ҳамда яқин қариндошлари ва бошқа шахслардан кийим-бош ва пойабзал олиш ҳуқуқларини бериш, ҳар ойда озиқ-овқат ва энг зарур нарсаларни сотиб олиш учун рухсат этилган пул миқдорини оширишга оид нормалар қонун лойиҳасида акс этмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қамоққа олинган шахсларни ахлоқан тузатиш ишлари самарадорлигини оширишга, Конституция нормаларини ҳаётга самарали татбиқ этишга, миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг