Ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши авиарейсларнинг ортга қайтишига сабаб бўлди
Ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши авиарейсларнинг ортга қайтишига сабаб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Эрон ва Исроил ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши муносабати билан (Тошкент вақти билан тахминан соат 11:30 дан 17:00 гача) бир қатор халқаро авиарейслар жўнаб кетган аэропортларига қайтишга мажбур бўлди, деб хабар қилади Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
7Q4461 (Fly One Asia): Андижон – Мадина йўналишида учган рейс Андижон аэропортига қайтди.
7Q342 (Fly One Asia): Мадина – Тошкент йўналишида учган рейс Мадина аэропортига қайтди.
ҲҲ901 (Qanot Sharq ): Тошкент – Дубай йўналишидаги рейс Тошкент аэропортига қайтди.
2U7 (Fly Khiva): Мадина – Андижон йўналишида учган самолёт Мадина аэропортига қайтди.
9S3 (Air Samarkand): Жидда - Тошкент йўналишида учган самолёт Жидда аэропортига қайтди.
Рейсларнинг қайтарилиши йўловчилар ва экипаж аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилди. Авиакомпаниялар вазиятни кузатиб боришда давом этмоқда ва жадвалдаги кейинги ўзгаришлар ҳақида йўловчиларни хабардор қилади.