Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Ҳасанбой Дўсматов Вэл Баркер кубоги соҳибига айланди
Ҳасанбой Дўсматов Вэл Баркер кубоги соҳибига айланди

Ҳасанбой Дўсматов Вэл Баркер кубоги соҳибига айланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Вэл Баркер кубоги соҳибига айланди. Мазкур соврин Олимпиада ўйинларининг энг техникаси юқори боксчисига берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов Рио-де-Жанейро Олимпиадасида бокс бўйича 49 кг. вазнда олтин медални қўлга киритди.

Ҳасанбой Дўсматов ўзбекистонлик боксчилар орасида Вэл Баркер кубогини қўлга киритган биринчи боксчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Вэл Баркер кубоги 1936-йилдан бери Олимпиада ўйинларининг энг техникаси юқори боксчисига берилади. Кубок англиялик боксчи Вэл Баркер шарафига таъсис этилган.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медални қўлга киритди: 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медали. Асосий медаллар шодаси бизга бокс мусобақаларидан келди. Вакилларимиз бокс мусобақасида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР