Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Hamroh ва ХМТ мигрант оилалардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида меморандум имзоладилар

Hamroh ва ХМТ мигрант оилалардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида меморандум имзоладилар

Hamroh ва ХМТ мигрант оилалардаги аёлларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида меморандум имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Hamroh» хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси ва Халқаро Миграция Ташкилоти (IОМ) ўртасида мигрантлар оилаларидан бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Имзоланган меморандум доирасида томонлар бир нечта ҳамкорлик йўналишларини белгиладилар. Хусусан, мигрантлар оилаларидаги аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун грант ва ўқув дастурлари орқали молиявий манбаларни жалб этиш режалаштирилган.

Аёлларнинг барқарор даромад топишига ва иқтисодий заифликни камайтиришга хизмат қилувчи манзилли грант механизмлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, тажриба алмашиш ва бизнес уюшмалари билан ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган менторлик дастурлари йўлга қўйилади. Дастурлар самарадорлигини ошириш учун мониторинг ва баҳолаш тизими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг консультанти – Инсон капиталини ривожлантириш бўйича Лойиҳа офиси раҳбари Нозимахон Давлетова бу борада «Аёлларнинг имкониятларини кенгайтирар эканмиз, биз уларни фақат қўллаб-қувватламаймиз, балки оилаларнинг ўзгариши учун шароит яратамиз.

Бу оилавий бюджетни оқилона бошқариш, пул ўтказмаларидан самарали фойдаланиш ва иқлим ўзгаришларига нисбатан уй хўжаликларининг бардошлилигини оширишга хизмат қилади» дея таъкидлаб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг