Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Ҳаж зиёратини адо этган илк юртдошларимиз Тошкентга қайтишди

Ҳаж зиёратини адо этган илк юртдошларимиз Тошкентга қайтишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бортида 245 нафар зиёратчи бўлган XY-5304 рейси билан Жиддадан келган “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг самолёти 12 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Келган зиёратчиларни пойтахт аэропортининг учуб келиш залида яқинлари ва қариндошлари кутиб олди. Волиятлардан келган зиёратчиларни зал олдида махсус автобуслар кутиб олди.

12-30 июнь кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларига жами 62 та рейс режалаштирилган бўлиб, уларда 15 150 нафар зиёратчилар Ҳаж сафаридан қайтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг