Гвардиола «Брайтон»га қарши мағлубиатга қарамай, Хусановнинг ҳаракатларидан мамнун
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жорий мавсумда ўзбек ҳимоячиси Абдукодир Хусановнинг илк бор асосий таркибда майдонга тушиши ҳақида фикр билдирди ва унинг «Брайтон»га қарши ўйинини баҳолади.
Хусанов ўйинни асосий таркибда бошлади, аммо учрашувнинг якунига яқин жароҳат олгани сабабли майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Шунинг ортидан «Брайтон» 89-дақиқада Брайан Груданинг голи эвазига ғалаба қозонди.
Гвардиоланинг сўзларига кўра, гол урилишининг асосий сабаби футболчиларнинг чарчаши бўлган: «Бу чарчоқ билан боғлиқ, — деди у. — Биз ўша пайтда ҳужум қилаётган эдик ва босим ўтқазаётган эдик, аммо масофа қисқа бўлди, биз қанотни ёпмадик ва рақиблар ўз тезлигидан фойдаланди. Хусанов бунга қарши кураша оларди, чунки у жуда тезкор, аммо афсуски, зарба олиб жароҳатланди ва ўйинни давом эттира олмади».
Испаниялик мутахассис жамоа ва янги футболчининг ҳаракатларидан умуман мамнунлигини қайд этди: «Биз юқори прессингда яхши ишладик ва тўпни тезда қайтариб олдик. Ўша эпизод сўнгги дақиқаларда содир бўлди, ўша вақтда йигитлар чарчаган эди ва ортга қайтиб ишлаш керак бўларди. Ўйлайманки, Хусанов билан ҳаммасини яхши бўлади».
2025 йил 31 август куни Англия Премьер-лигасининг 3-турида «Манчестер Сити» «Брайтон»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.