Гуанчжоуда хитойликлар билан савдо ва инвестиция бўйича келишувга эришилди
Гуанчжоуда хитойликлар билан савдо ва инвестиция бўйича келишувга эришилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Гуанчжоуда бўлиб ўтган Бизнес ва саноат тажрибаси алмашинуви халқаро форумида Бош консулхона дипломатлари ҳам иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ГУАНЧЖОУ шаҳар халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда Хитойнинг 300 дан ортиқ етакчи компанияси, тармоқ бирлашмалари, хорижий мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва савдо-саноат палаталари вакиллари иштирок этди.
Форумда дипломатларимиз “ЎЗбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм имкониятлари” мавзусида тақдимот намойиш қилди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар, хорижий инвесторлар учун кафолатлар, имтиёз ва преференциялар тизими ҳақида маълумот берилди.
Инвестициялар учун асосий афзалликлар ва устувор тармоқлар – агросаноат мажмуаси, тўқимачилик саноати, электротехника, электроника ва ахборот технологиялари тармоқлари, яшил энергетика ва туризм йўналиши бўйича ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шарқий Осиёни Яқин Шарқ ва европа бозорлари билан боғлайдиган энг қисқа қуруқлик йўли бўладиган “Хитой–Қирғизистон–ЎЗбекистон” темир йўлининг қурилиши муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.
Форум якунида ГУАНЧЖОУ шаҳар халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси раҳбарияти билан бизнес миссияларини ташкил этиш, савдо ва инвестиция келишувларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.