Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 22/05/2025 Грузия делегациясига "Янги Тошкент" лойиҳаси тақдимот қилинди

Грузия делегациясига "Янги Тошкент" лойиҳаси тақдимот қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида Грузиядан ташриф буюрган ишбилармонлар делегациясига "Янги Тошкент" — янги маъмурий ва шаҳарсозлик маркази лойиҳаси тақдим этилди.

Тақдимот доирасида делегация аъзоларига янги шаҳар концепцияси, унинг стратегик аҳамияти, экологик ва инновацион ечимлари ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган инфратузилмаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Грузиялик меҳмонлар лойиҳанинг шаҳарсозлик ва архитектура соҳаларидаги замонавий ёндашувларини юқори баҳолаб, бундай лойиҳаларнинг минтақавий ривожланишдаги ўрни ва аҳамиятини таъкидладилар.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро тажриба алмашиш, шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг