Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Гомел вилояти делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Беларус Республикасининг Гомел вилояти делегацияси вилоят ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Делегация таркибидан йирик саноат корхоналари ва холдинглар вакиллари ўрин олган.
Тошкент аэропортида делегацияни Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников кутиб олди.
Ташриф доирасида мазмунли ва сермазмун дастур режалаштирилган.
Жануби-шарқий ҳудуд вакиллари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятидаги ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказади, бизнес-форумда иштирок этади ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади.