Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Golden House истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун қонунбузарликларни бартараф этишга мажбур этилди

Golden House истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун қонунбузарликларни бартараф этишга мажбур этилди

Golden House истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани учун қонунбузарликларни бартараф этишга мажбур этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Golden House Property Group” МЧЖ аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш ҳақида кўрсатма олди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг «Танқид учун жарима ундирилиши қонунийми?» деган саволи билан чиқиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Жумладан, ушбу мурожаатда “Агар истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса, қурилиш ташкилоти тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, мижозлар бу қурувчи корхона устидан ҳатто мурожаат қилинган тақдирда унинг ишчанлиги ва обрўсига путур етказилган дея яна унга жарима қўлланиши” ҳам билдирилган.

Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда “GOLDEN HOUSE” компанияси томонидан улуш киритиш асосида кўп қаватли уйдан хонадон харид қилиш шартномаси шартларида истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилган тақдирда ҳамда ушбу компания фаолиятига нисбатан норозилик билдириб ОАВ, тегишли идора ва ташкилотларга мурожаат қилинишига ҳам шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиниши истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлардан бири эканлиги маълум бўлди.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 6, 21 ва 23-моддалари талаблари асосида “Golden House Property Group” МЧЖга қонун бузилиши ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш чораларини кўриши юзасидан белгиланган тартибда кўрсатма берилди.

Эслатиб ўтилишича, Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан, тадбиркорлик фаолияти субъектлари рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг