Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
“Glokal Evroaziya” компанияси Сурхондарё вилоятида мис қазиб олиш ва қайта ишлашни режалаштирмоқда

“Glokal Evroaziya” компанияси Сурхондарё вилоятида мис қазиб олиш ва қайта ишлашни режалаштирмоқда

“Glokal Evroaziya” компанияси Сурхондарё вилоятида мис қазиб олиш ва қайта ишлашни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Ҳиндистоннинг "Glokal Evroaziya" МЧЖ ХК раиси Иқбал Моҳаммад бошчилигидаги делегация иштирокида бўлиб ўтган учрашувда келишиб олинди.

Учрашувда ҳиндистонлик инвесторлар томонидан Узун туманида умумий қиймати 650 миллион доллар бўлган мис қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, лойиҳа доирасида йилига 10 минг тонна мисни қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватига эга корхона барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, бу орқали 350 та янги иш ўрни яратилади.

Бугунги кунда лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқич геологик-қидирув ишлари якунланган, айни пайтда эса завод қурилиши бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, инвесторлар томонидан соғлиқни сақлаш ва олий таълим муассасаларини ташкил этишга оид қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларни тайёрлаш, ташкилий босқичларни бошлаш ҳамда мис қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг