Валюта курслари 18/08/2025
$1 – 12547.38
UZS – -0.27%
€1 – 14665.38
UZS – -0.22%
₽1 – 157.02
UZS – -0.46%
Қидириш
Ўзбекистон 15/08/2025 Германия Ўзбекистонга Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди

Германия Ўзбекистонга Афғонистондан фуқароларни эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германия Европа мамлакатлари фуқароларини Афғонистондан шошилинч эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорлик изҳор қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» агентлиги ГФР Элчихонасининг расмий баёнотига таяниб.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Германияга эвакуация қилинган шахсларни вақтинча жойлаштириш, уларни хавфсиз ҳудудга олиб бориш ва кейинчалик Германияга юбориш учун Тошкент аэропортдан фойдаланиш имкониятини берган.

Дипломатик ваколатхона таъкидлаганидек, ушбу операцияни ўтказиш «Ўзбекистон билан ҳамкорликсиз имконсиз бўлар эди».

«Биз Ўзбекистон ҳукуматига ва барча ваколатли идораларга мазкур вазифани тезкор ва мувофиқлашган ҳолда бажаришни таъминлаганликлари учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ хабар қилинганидек, Афғонистонда аёлларга эркак ҳамрохисиз ишлаш тақиқланди, баъзи ҳолларда эса унинг бутун иш куни давомида офисда ҳозир бўлиши талаб этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг