Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Георгий Кочарян Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Георгий Кочарян Арманистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди, унинг қароргоҳи Ереванда жойлашган. Тегишли фармонга Арманистон президенти Ваагн Хачатурян имзо чекди.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, элчи лавозимига тайинланишидан олдин Георгий Кочарян ташқи сиёсат идорасининг Евроосиё минтақаси масалалари департаментини бошқариб келган.
Бундан аввал Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини Арам Григорян эгаллаб, у 2019 йил июнь ойидан буён дипломатик миссияга раҳбарлик қилган.