Гаяне Умерова ЮНEСКОнинг янги бош директори Холид Эл-Энани билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқандда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ЮНEСКОнинг сайланган Бош директори Холид Эл-Энани билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ташкилот билан ҳамкорликда эришган ютуқлари, хусусан, Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитага аъзо бўлиш, Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказига қўшилиш, сунъий идрок одоб-ахлоқи соҳасидаги илмий тадқиқотлар учун Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофот ҳамда ЮНEСКО ва Ўзбекистон маданий мероси бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси шафелигида Минтақавий мактабгача таълим марказини таъсис этиш, мамлакат шаҳарларининг ЮНEСКО глобал тармоқларидаги иштироки, шунингдек, маданият объектлари ва элементларининг ЮНEСКО халқаро мероси рўйхатларига киритилиши муносиб қайд этилди.
Учрашувда ЮНEСКОнинг таълим, фан, маданият ва ахборот каби ваколатли соҳаларининг барча йўналишларида ҳамк орликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича муштарак саъй-ҳаракатларни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.