Валюта курслари 23/02/2026
$1 – 12212.79
UZS – 0.36%
€1 – 14411.09
UZS – 0.36%
₽1 – 159.52
UZS – 0.36%
Қидириш
Гаянэ Умерова Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Республика кенгашига раис этиб тайинландиГаянэ Умерова Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Республика кенгашига раис этиб тайинланди

Гаянэ Умерова Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Республика кенгашига раис этиб тайинланди

Гаянэ Умерова Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Республика кенгашига раис этиб тайинландиГаянэ Умерова Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Республика кенгашига раис этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси директори Гаянэ Умерова Ўзбекистонда креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши раиси этиб тайинланди.

Кенгаш Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 17 февраль куни тасдиқланган креатив соҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар асосида ташкил этилди. Янги маслаҳатчи орган 15 нафар аъзодан иборат бўлиб, креатив иқтисодиёт соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш учун асосий майдонга айланади.

Кенгашга Президент администрациясининг Креатив иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш департаменти раҳбари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси директори Гаянэ Умерова раҳбарлик қилади.

Кенгаш таркибига тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, жумладан, рақамли ривожланиш вазири Шерзод Шерматов, маданият вазири Озодбек Назарбеков, адлия вазири Акбар Ташкулов, Mиллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев, Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов, иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов, Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари Жаҳонгир Аҳмедов, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Фурқат Усмонов, Креатив индустрия парки дирекцияси раҳбари Хусан Салихов, шунингдек, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси директорининг биринчи ўринбосари Азизбек Маннопов киради.

Шунингдек, кенгаш ишида креатив иқтисодиёт соҳасида фаолият юритувчи етакчи тадбиркор, шунингдек, бир нафар миллий ва бир нафар халқаро эксперт иштирок этади. Уларнинг номзодлари кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.

Янги органнинг асосий вазифаси креатив иқтисодиётга тааллуқли фаолият турларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, соҳанинг истиқболли йўналишлари ва ўсиш нуқталарини аниқлашдан иборат бўлади.

Кенгаш креатив индустрияларни тизимли ривожлантириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббусларни ишлаб чиқади.

Алоҳида эътибор инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва маҳаллий креатив маҳсулотни халқаро бозорларда илгари суриш масалаларига қаратилади. Шунингдек, контентни монетизация қилиш, интеллектуал мулк ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ҳам устувор йўналишлар қаторида белгиланган.

Бундан ташқари, кенгаш Креатив парк фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш ва мутахассислар малакасини ошириш, шунингдек, креатив индустрия соҳасида давлат тузилмалари, хусусий бизнес ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш билан ҳам шуғулланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР