Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Гаяне Умерова Ар-Риёддаги Дирияҳ замонавий санъат биенналеси 2026 очилишида иштирок этди

Гаяне Умерова Ар-Риёддаги Дирияҳ замонавий санъат биенналеси 2026 очилишида иштирок этди

Гаяне Умерова Ар-Риёддаги Дирияҳ замонавий санъат биенналеси 2026 очилишида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Риёд шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова учинчи бор ўтказилаётган 2026 йилги «Diriyya» замонавий санъат биенналесининг очилиш маросимида иштирок этди.

Мазкур муҳим маданий тадбир муносабати билан Гаяне Умерова ушбу йирик ташаббусни амалга ошираётган раҳбариятни самимий муборакбод этди. Жумладан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Маданият вазири шаҳзода Бадр бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад бин Фарҳон Ол Саудни, Маданият вазири ўринбосари Ракан Ал-Туқни ҳамда «Diriyya» биенналеси бош ижрочи директори Ая Ол-Бакрийни алоҳида эътироф этди.

Қиролликнинг энг фаол ва замонавий ижодий маконларидан бири бўлган JAX ҳудудида ўтказилган биеннале доирасидаги оммавий дастур маърузалар ва саҳна намойишларини ўз ичига олди. «Diriyya» биенналеси жамғармаси томонидан ташкил этилган жорий биеннале 37 мамлакатдан 65 нафардан ортиқ санъаткорни бир майдонга жамлади. “Интермедия ва ўзгаришлар” мавзуси остида ўтаётган ушбу нуфузли анжуман ҳаракат, миграция ва маданий эврилишлар каби бугунги кун учун долзарб масалаларни теран ва мушоҳадали руҳда талқин этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР