Валюта курслари 23/10/2025
$1 – 12101.29
UZS – 0.75%
€1 – 14031.45
UZS – 0.53%
₽1 – 148.01
UZS – -0.05%
Қидириш
“Gastro Forum 2025”: Ўзбекистон гастротуризм салоҳияти тақдим этилди

“Gastro Forum 2025”: Ўзбекистон гастротуризм салоҳияти тақдим этилди

“Gastro Forum 2025”: Ўзбекистон гастротуризм салоҳияти тақдим этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 22 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Horeca Expo Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмаси доирасида “Gastro Forum 2025” гастрономик форуми бўлиб ўтди.

Форумнинг марказий воқеаси икки карра Мишлен юлдузи соҳиби, француз ошпази Жан Ашнернинг нутқи бўлди. У илк бор Ўзбекистонда ўз кулинария фалсафаси билан ўртоқлашиб, юқори даражадаги таомларни тайёрлаш принциплари, хизмат кўрсатиш стандартлари ва гастрономияда барқарорликнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. Унинг маърузаси соҳанинг мутахассислари ва кенг жамоатчилик эътиборини ўзига жалб этди.

“Gastro Forum 2025” доирасида турли мамлакатлардан ташриф буюрган етакчи ошпазларидан маҳорат дарслари, ресторан бизнесининг замонавий тенденциялари ва имкониятларини муҳокама қилувчи давра суҳбатлари, шунингдек, меҳмондўстлик соҳасидаги янги маҳсулотлар ва технологияларнинг тақдимотлари ўтказилди. Маҳаллий таомларни ривожлантириш ва миллий анъаналарни замонавий гастрономия билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Форумда “Гастрономия – Туризм ва бизнес ҳаракатлантирувчи куч”, “Гастрономия саноатида франчайзинг: ўсиш имкониятлари”, “Таъм келажаги: янги авлод гастрономик лойиҳаларини қуриш” мавзуларида ўтказилган сессияларда ресторанчилар ва менежерлар, ошпазлар ва кулинария мутахассислари, етказиб берувчилар ва инвесторлар, туризм ва меҳмонхона соҳаси вакиллари, блогерлар, F&B соҳа маркетологлари ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Форум Ўзбекистонда гастрономик маданият ва меҳмондўстлик соҳасини ривожлантириш, шунингдек, унинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга ҳисса қўшадиган муҳим воқеа бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг