Валюта курслари 07/10/2025
$1 – 12022.90
UZS – -0.31%
€1 – 14025.92
UZS – -0.92%
₽1 – 144.75
UZS – -1.51%
Қидириш
“Ғафур Ғулом” метро бекатида аёл фарзанд кўрди

“Ғафур Ғулом” метро бекатида аёл фарзанд кўрди

“Ғафур Ғулом” метро бекатида аёл фарзанд кўрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент метрополитенида ғайриоддий ва таъсирли ҳодиса юз берди: тўғридан-тўғри Ғафур Ғулом бекатида аёл фарзандини дунёга келтирди, деб хабар берди «Тошкент» метрополитени матбуот хизмати.

Бошқарма маълумотларига кўра, поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима — Махамаджонова Наимага хизмат давомида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходими томонидан йўловчи аёлнинг ҳолати бўйича хабар берилган.

Бир лаҳзада вазиятни тўғри баҳолаган Наима Махамаджонова хизмат давомида ўзига ўргатилган махсус билимлар ва кўникмаларни ишга солган ҳолда биринчи ёрдам кўрсатиб, воқеа жойида аёлнинг фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашди ҳамда чақалоқ соғлиги учун керакли ёрдамларни (киндик қисми боғланиб, янги туғулган чақалоқ нафас олиш рефлексини фаоллаштирган) кўрсатган, дея хабар беради матбуот хизмати.

Шундан сўнг станция ходимлари тез ёрдам ва аёлнинг яқинларини чақирган. Тахминан ўн дақиқадан сўнг тиббий гуруҳ етиб келди. Шу вақтгача метрополитен ходимлари она ва болани кузатиб, уларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаган.

“Она ва янги туғилган чақалоқнинг аҳволи қониқарли. Улар кейинги кузатув учун шифохонага етказилди”, — дейилади метро матбуот хизмати хабарида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг