ФВВ Қамчиқ довонида юк машинаси ёнғинини бартараф этди

ФВВ Қамчиқ довонида юк машинаси ёнғинини бартараф этди

ФВВ Қамчиқ довонида юк машинаси ёнғинини бартараф этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 апрель куни соат 15:43 да «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига А-373 автомобиль йўли орқали «Тошкент — Фарғона водийси» йўналишида ҳаракатланаётган Iveco русумли юк автомобилида ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушди.

Ҳодиса жойига зудлик билан икки қутқарув бўлинмаси юборилди. ФВВ маълумотига кўра, қутқарувчилар соат 15:53 да етиб келган, шундан сўнг ёнғин 15:55 да локализация қилинган ва 16:00 га келиб тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида юк автомобили кабинаси тўлиқ ёниб кетган, шунингдек, тиркаманинг бир қисми шикастланган. Шу билан бирга, қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли транспорт воситасининг тиркама қисми тахминан 90 фоизи сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг