ФВВ: Бухоро вилоятида турар жойда газ-ҳаво аралашмаси портлаши содир бўлди
ФВВ: Бухоро вилоятида турар жойда газ-ҳаво аралашмаси портлаши содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 31 январь куни соат 08:23 да «112» тизими орқали Бухоро вилояти Қоракўл тумани «Тинчлик» маҳалласи Шoробод кўчасида жойлашган икки қаватли турар жой биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси портлагани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бўйича бошқармага хабар келиб тушди.
Ҳодиса жойига тезкор тарзда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари ҳамда бошқа тегишли хизматлар етиб борди.
Айни вақтда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага газ плитасидан фойдаланиш жараёнида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Ҳодиса натижасида икки нафар фуқаро жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.
Қурбонлар йўқ, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.