Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Шу йилнинг 10-сентябридан 1-октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Тошкентда учта назорат учрашуви ўтказиш бўйича эришилган келишувга кўра, 12-июль куни дастлабки ўйин бўлиб ўтганди ва унда Хосе Мария Мендез бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этганди. 13-июль куни ўтказилган учрашув эса Ўзбекистоннинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
14-июль куни эса жамоалар ўртасидаги сўнгги назорат ўйини бўлиб ўтди. Қизғин ва голларга бой бўлган ўйин 5:5 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.
Ўртоқлик учрашуви
Тошкент, 14.07.2016
"Ўзбекистон" спорт мажмуаси