Франциянинг элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхалари топширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Валид Фукадан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Учрашувда мустаҳкам тарихий пойдеворга эга бўлган Ўзбекистон-Франция муносабатлари кейинги йилларда мисли кўрилмаган динамика касб этиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди. Бугунги кунда ўзаро алоқалар иқтисодиёт ва сармоядан тортиб, фан, таълим, туризм ва маданиятгача бўлган кенг кўламли соҳаларни қамраб олган.
Бахтиёр Саидов икки томонлама кун тартибида салмоқли салоҳият сақланиб қолаётганини, уларни амалга ошириш учун ҳар икки давлат дипломатик идораларининг саъй-ҳаракатларини янада бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув якунида вазир жаноб элчига Ўзбекистондаги муваффақиятли ва самарали фаолиятини тилади, унинг фаолияти Тошкент ва Париж ўртасидаги ўзаро англашувни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.