Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 04/05/2025 Franklin Templeton компанияси Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси бошқарувчиси ва ишончли вакили сифатида иш бошлади

Franklin Templeton компанияси Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси бошқарувчиси ва ишончли вакили сифатида иш бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 1 май куни Franklin Templeton компаниясининг Тошкентдаги ваколатхонасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси бошқарувчиси ва ишончли вакили сифатида ўз фаолиятини бошлади.

Миллий инвестиция жамғармасининг (Жамғарма) мақсадлари иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва портфелидаги давлат корхоналарининг самарадорлиги, даромадлилиги ҳамда бошқарувини такомиллаштириш орқали халқаро инвесторларни жалб этишдан иборат. Бундан ташқари, Franklin Templeton компаниясининг асосий устувор вазифаларидан бири Жамғармани Тошкент фонд биржаси ва етакчи халқаро фонд биржасида листингга киритиш (IPO) бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 августдаги Фармонига асосан акциядорлик жамияти сифатида ташкил этилган. Жамғарма мамлакатнинг 18 та асосий давлат корхонасида 20 фоиздан 40 фоизгача бўлган миноритар улушларга эга. Ўзбекистон ҳукумати Жамғарманинг 100 фоизлик мулкдоридир.

Тадбир давомида “Templeton Global Investments” компаниясининг Бош инвестиция директори Манраж Секҳон Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси бошқаруви ишониб топширилганидан жуда мамнун эканлиги, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш ва мамлакатнинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш бўйича мажбуриятимизда муҳим босқич сифатида мамлакат учун барқарор ўсиш ва фаровонликка хизмат қилишини таъкидлади. 

Шунингдек, компания вакиллари давлат корхоналари портфелини бошқариш нафақат катта иқтисодий қийматга, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга эканлиги ҳамда компания эҳтиёткорлик, пухталик ва стратегик назар билан бошқарадиган муҳим миллий активлар ҳисобланишига алоҳида тўхталиб ўтди.

“Templeton Global Investments” компаниясининг Марказий Осиё бўйича бош директори Мариус Дан ушбу лавозимидан ташқари Тошкентдаги ваколатхона раҳбари этиб тайинланди.

Franklin Templeton ривожланаётган бозорларда стратегик инвестиция мандатларини бошқаришда кенг кўламли тажрибага эга. Жумладан, компания Руминиянинг хусусийлаштирилиши ва капитал бозорини ривожлантиришга қаратилган, Бухарест ва Лондонда листингга чиқарилган Fondul Proprietatea жамғармасини бошқаришда асосий роль ўйнаган. Жамғарманинг бозор капиталлашуви 3 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасини ривожлантиришнинг кейинги босқичи дастлабки оммавий акцияларни таклиф этишга тайёргарлик кўриш, портфелидаги давлат корхоналарнинг трансформациясига кўмаклашиш ҳамда роуд-шоулар ва мақсадли тарғибот орқали халқаро инвесторларни жалб қилишга қаратилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг