Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Flakks Group Ўзбекистонда инвестиция ва саноатни модернизация қилишни муҳокама қилди

Flakks Group Ўзбекистонда инвестиция ва саноатни модернизация қилишни муҳокама қилди

Flakks Group Ўзбекистонда инвестиция ва саноатни модернизация қилишни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 4 декабрь куни Америка Қўшма Штатларининг “Flakks Group” компанияси раиси ва бош директори Майкл Флекс ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Flakks Group” компанияси вице-президенти Жо Девид Ҳодари, компания вакили Антони Уигглсфворт ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқа масъул вакиллари иштирок этди.

Flakks Group — саноат ва реал сектор активларига ихтисослашган халқаро инвестиция компанияси бўлиб, АҚШда ташкил этилган. Компания металлургия, тоғ-кон саноати, кимё, қурилиш материаллари ва ишлаб чиқаришнинг турли йўналишларида фаолият юритувчи корхоналарни ривожлантириш ва модернизация қилишга алоҳида эътибор қаратади.

Flakks Group саноат корхоналарини узоқ муддатли стратегик бошқарув асосида ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва янги иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания Шимолий Америка, Европа ва бошқа минтақаларда саноат активларини бошқариш бўйича тажрибага эга.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, истиқболли йўналишларни белгилаш, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва инфратузилма соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар хусусий инвестицияларни жалб этиш, хусусийлаштириш ва трансформация жараёнлари, мавжуд корхоналарни ривожлантириш ҳамда “Flakks Group” компаниясининг юқоридаги соҳалар юзасидан тажрибаси ва амалга оширилган лойиҳаларга эътибор қаратди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқиш ҳамда фикр ва тажрибалар алмашиш жараёнларини йўлга қўйишга келишиб олди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг