Валюта курслари 29/09/2025
$1 – 12138.67
UZS – -0.5%
€1 – 14176.75
UZS – -1.06%
₽1 – 145.36
UZS – -0.5%
Қидириш
Фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган Шахиста Муллаева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган Шахиста Муллаева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган Шахиста Муллаева Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган комплекс тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Муллаева Шахиста Ражаповна Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ.

Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиш сўралади.

Шу билан бир қаторда, солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ва божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган 2 нафар шахс (Х. Баротов ва С. Холов) ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг