Финляндия компаниялари Ўзбекистоннинг “Green Zone” лойиҳасига 35 миллион доллар сармоя киритмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Финляндия Республикаси Президенти Александр Стуббнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон–Финляндия бизнес-форуми ташкил этилди.
“Intercontinental Hotel – Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Финляндиянинг EPSE Оy ва EPSE Technology компаниялари ўртасида саноат чиқиндиларини кенг кўламда қайта ишлаш ҳамда улардан фойдали компонентларни ажратиб олишга қаратилган миллий ташаббус — Узбекистан Green Zone лойиҳасини амалга ошириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.
Лойиҳанинг дастлабки қиймати 35 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу ташаббус Ўзбекистонда барқарор саноатни ривожлантириш ва чиқиндисиз технологияларни жорий этиш йўлида намунавий лойиҳа сифатида хизмат қилади.