Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати расмий тимсолларини тақдим этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ФИФА 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий тимсолларини тақдим этди.
Турнир тимсоллари сифатида буғу Мейпл, ягуар Зайю ҳамда оқбош бургут Клатч танлаб олинган. Улар келаси йили оммага тақдим қилинадиган FIFA Heroes видео ўйинларида ҳам тасвирланади.
Жаҳон чемпионати тарихда биринчи марта бир йўла учта мамлакатда ўтказилади. Мусобақа 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлигача давом этади.
Бу чемпионат Ўзбекистон учун ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлади: миллий терма жамоа илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.