Валюта курслари 09/12/2025
$1 – 11990.09
UZS – 0.22%
€1 – 13974.45
UZS – 0.03%
₽1 – 157.95
UZS – 1.67%
Қидириш
FIA Президенти Муҳаммад Бен Сулаем Тошкентга келди

FIA Президенти Муҳаммад Бен Сулаем Тошкентга келди

FIA Президенти Муҳаммад Бен Сулаем Тошкентга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Бош ассамблеяси ва йил якунларига бағишланган турли тадбирларнинг фахрий меҳмони — FIA Президенти Муҳаммад Бен Сулаем бугун пойтахтимизга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Спорт вазирлиги, МОҚ ҳамда мамлакат автоспорт ва картинг федерацияси раҳбарияти кутиб олди.

Пойтахтда яқин кунларда FIA Бош Ассамблеяси ва глобал автоспортдаги муҳим тадбир бўлган FIА мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Ташриф доирасида расмийлар “Girls on track” лойиҳасида қатнашаётган қизлар билан учрашиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, Спорт вазирлигида ҳар икки томон ўртасида учрашув ўтказилиб, унда бўлажак тадбирга тайёргарлик жараёнлари, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва истиқболдаги қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Қолаверса, Спорт вазирлиги ва FIА ўртасида “Спортда онлайн тажовузга қарши бирлашиш” (United against online abuse) лойиҳаси доирасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг