Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
FIА делегатсияси Тошкент шаҳридаги Ягона Оператсион Бошқарув Маркази фаолиятини текширди

FIА делегатсияси Тошкент шаҳридаги Ягона Оператсион Бошқарув Маркази фаолиятини текширди

FIА делегатсияси Тошкент шаҳридаги Ягона Оператсион Бошқарув Маркази фаолиятини текширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро автомобиль федерацияси (FIА) Президенти Муҳаммад Бен Сулаем бошчилигидаги делегация бугун Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Ягона тезкор қидирув бошқарув марказига ташриф буюрди.

Делегацияни Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов қарши олди. Расмийлар ташриф давомида меҳмонларни марказ фаолияти билан таништириб, унинг имкониятлари ва ишлаш тизими ҳақида батафсил маълумот беришди.

Масъул ташкилотларнинг мутасаддилари иштирокида ўтган учрашувда Марказнинг имкониятларини автоспорт йўналишига интеграция қилиш, шунингдек, FIА нинг асосий тамойилларидан бўлган йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Марказ ходимлари томонидан замонавий ахборот технологиялари асосида йўл ҳаракати жараёнларини кузатиш, содир бўлиши мумкин бўлган хавфли ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларга тезкор реакция кўрсатиш бўйича имкониятлар кўриб чиқилди.

Томонлар учрашув давомида автоспорт тадбирлари учун хавфсиз муҳит яратиш, ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, автоспорт соҳасида хавфсизлик стандартларини янги босқичга олиб чиқиш каби мавзуларда фикр алмашишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг